Туркия қуролли кучларининг катта миқдордаги зирҳли техникаси Ироқ билан чегарага йўналмоқда. Бу ҳақда ҳарбий манбага иқтибос келтирган ҳолда NTV турк телеканали хабар бермоқда.

Манбанинг айтишича, ҳарбий техника Туркиянинг Сурия ва Ироқ билан чегарадош Ширнак вилоятида жойлашган Силопи шаҳрига келмоқда. 

Аввалроқ Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғлу Анқара Ироқ ҳудудидан Туркия миллий хавфсизлигига хавф солинадиган бўлса, Ироқда қуруқликдаги операцияни бошлашга тайёрлигини маълум қилганди.