АҚШ президенти Барак Обама президентлик лавозимидан кетгач, твиттердаги аккаунтидан маҳрум этилади. @POTUS номли аккаунт янги президентга топширилади, деб ёзмоқда Politico нашри.

Янги президентга Барак Обаманинг тоза аккаунти тегади, ундаги барча хабарлар ўчириб ташланади. Обамага тегишли бўлган хабарлар йўқолиб кетмаслиги учун махсус яратилган  @POTUS44 саҳифасига кўчириб ўтказилади.

Худди шундай иш Обаманинг рафиқаси Мишель Обама, унинг матбуот котиби ва вице-президент аккаунтлари билан ҳам қилинади. Ўзгаришлар барча ижтимоий тармоқлар, шу жумладан Facebook ва Instagram’га тааллуқли бўлади.