Россия футбол премьер-лигаси президенти Сергей Прядкин кейинги мавсумдан лигада видеотакрорлар тизими киритилиши мумкинлигини айтди.

"Видеогол" тизими – глобал мавзу. Биз уни премьер-лига, лига стратегияси бўйича қўмита йиғилишларида муҳокама қилганмиз. Янги технологиялар билан боғлиқ савол ва таклифлар бисёр. Ҳатто кўпчилик томонидан қўллаб-қувватланаётган шундай таклиф бор, яъниким бир учрашув давомида ҳар бир жамоа учун 2-3 та видеотакрор имкониятига йўл қўйиш. Бу ўйин динамикасини бузмайди. Бундан ташқари, гап жуда "нозик" деб аталувчи вазиятлар, авваламбор, дарвозанинг ишғол қилиниши, қизил карточка кўрсатилиши, яққол "ўйиндан ташқари ҳолат" кабилар ҳақида кетмоқда. Биз буни асослаб берамиз ва Россия футбол иттифоқи билан бирга буни ижроия қўмита муҳокамасига олиб чиқамиз. У ерда бу зарур деб топилса, видеотакрор тизимини киритиш қарорини қабул қиламиз.       

Гап бу мавсум эмас, кейинги мавсум ҳақида кетмоқда. Премьер-лига клубларида видеотакрор имконияти пайдо бўлиши мумкин. Албатта, бу қарор фақатгина РФИ розилиги билан қабул қилиниши мумкин", деб Прядкин айтган сўзларни "Спорт-Экспресс" нашри келтириб ўтди.