Австралиянинг Qantas авиакомпаниясига қарашли йўловчи самолёти командири парвоз вақтида ўз севгилисининг қўлини сўради. Бу ҳақда авиакомпаниянинг Facebook’даги саҳифасида жойлаштирилган видеороликдан билиб олиш мумкин. 

Daily Mail нашрининг аниқлик киритишича, капитан Дули Эллис ўз севгилисининг қўлини Мельбурн — Лос-Анжелес парвози вақтида сўраган. Йўловчиларга мурожаат қилувчи микрафон орқали у ушбу ишни амалга оширган.

Эркак микрафон орқали қиздан унинг рафиқаси бўлишини сўраган ва шундан сўнг, учувчилар кабинасидан қўлида гулли букет ва никоҳ узуги жойлаштирилган қутича билан чиқиб келган. Қиз учувчининг таклифига рози бўлган.