Sharp компанияси гаджетлар аккумуляторларини қувватлашга мўлжалланган жуда антиқа станцияни намойиш қилди, у Solar Charging Stand деб номланди.

Ғоянинг антиқалиги шундаки, қувватлаш тизими компонентлари оддий боғ курсисига интеграция қилинган. Шу билан бирга бунда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланилади.

Курсининг суянчиғига қуёш батареяси ўрнатилган, унинг фойдали иш коэффициенти 30 фоизга етади. Ишлаб чиқарилган энергия аккумуляторда йиғилади, бу эса мобил қурилмаларни исталган шароитда, ҳаттоки куннинг қоронғи вақтида ёки ёруғлик етарлича бўлмаганда қувватлаш имконини беради.

Смартфон ёки планшетни курсининг орқа қисмига улаш учун USB порти мавжуд. Бундай курсилардан ёзги кафеларда ҳамда очиқ жойдаги турли оммавий жойларда фойдаланиш  тахмин қилинмоқда.

Sharp бу курсини мақсади энергиянинг "яшил" манбаларини оммалаштиришдан иборат бўлган Project for the Promotion of City Charge ташаббуси доирасида яратди.