Туркия бош вазири ўринбосари Нўъмон Куртулмуш мухолиф имом Фатҳулла Гуленнинг АҚШдан экстрадиция қилиниши жараёни тезлашганини айтди. 

"АҚШ ҳукумати Гуленни экстрадиция қилиш масаласи кўрилаётган вақтда уни эртагаёқ топшириш ёки ҳибсга олиш ҳақидаги қарорни қабул қилишини кутиш керакмас. Бироқ бу жараён тезлашди, бунга Туркия адлия вазири Бакир Бўздагнинг АҚШга сафари ёрдамлашди", деб айтди Куртулмуш Анқарадаги матбуот-анжуманида. 

Унинг айтишича, Туркия ҳукумати АҚШ раҳбарияти ва суд инстанциялари яқин орада Гуленни ҳибсга олиш ва экстрадиция қилиш учун барча зарурий чораларни кўришларига умид қилмоқда.