Жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичида иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси Жанубий Кореяга қарши ўйин олдидан Иорданияга қарши Тошкентда ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Ушбу учрашув 10 ноябрь куни Тошкентдаги “Пахтакор” марказий стадионида бўлиб ўтади. Ўйиннинг бошланиш вақти 17:00га мўлжалланган. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар берди. 

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон терма жамоаси Жанубий Кореяга қарши ўйинга тайёргарлик кўриш мақсадида 4 ноябрь куни ўзининг навбатдаги йиғинига киришади. Иорданияга қарши ўртоқлик ўйини ушбу йиғин доирасида бўлиб ўтади.

Манба: Tribuna.Uz