Пуэрто-риколик боксчи Хуан Мануэль Лопес ватандоши Вильфред Васкесга қарши жангдан кейин рақиб мураббийига ҳужум қилди. Бу ҳодиса тасвирланган видео YouTube порталидаги Boxeo Random Oficial каналига жойлаштирилган.

Лопес жангнинг 11-раундида рақибини нокаут қилган ва ғалабани нишонлай бошлаган. Васкеснинг мураббийи бу вақтда рингга югуриб чиққан, пуэрторикалик боксчи эса уни зарбалар серияси билан кутиб олган.