WikiLeaks сайтида АҚШ президентлигига Демократлар партиясидан номзод Ҳиллари Клинтоннинг сайлов штаби раҳбари Жон Подестага тааллуқли электрон ёзишмаларнинг 25-қисми эълон қилинди. 

Айни дамда WikiLeaks сайтида Подестанинг 42 мингта мактуби жойлаштрилгани маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, 31 октябрь куни Клинтон штаби раҳбарига тегишли электрон ёзишмаларнинг 24-қисми эълон қилинган эди.