Австралиялик фотосуратчи Колин Лоуи картошка ичига пинхол-камерани жойлади ва машҳур инглиз идиомасини ясади.

Инглиз тилида «potato quality» (сўзма-сўз таржима қилинганда «сифатли картошка») деган идиома мавжуд. У фотографияда сифати паст суратларга нисбатан ишлатилади.

Фото: abc

Колин Лоуи пинхол-камералар ясаш мутахассиси бўлиб, уни айнан ва картошкадан ясашдан мақсад қилди.

Пинхол-камера ясаш учун Лоуига катта картошка, томат пастасининг консерва банкаси, музлатгич учун магнит, иккита 35 миллиметрли плёнка, изолента ва бир қанча резинка керак бўлди.

Пинхолнинг ҳажми 300 микронни, фокус оралиғи — 60 миллиметрни, апертура эса  f/200ни ташкил этди. Лоуи суратга олиш учун штативдан фойдаланди. Бир қанча кадрлар картошкада суратга олинди ва улар тармоқда эълон қилинди.

Фото: abc
Фото: abc
Фото: abc
Фото: abc
Фото: abc