Nikon компанияси ҳар йили бўлиб ўтадиган Nikon Small World микросуратлар танловига якун ясади. Танловда кичкина данио-рерио балиқчаси 4 кунлик  эмбрионининг боши тасвирланган сурат муаллифи Оскар Рюиз ғолиб бўлди. Унга мукофот сифатида 3 минг доллар ва фототехника тўплами топширилди. "Йод" нашри танлов иштирокчилари томонидан суратга олинган энг сара микродунё суратлари билан бўлишди.