Охирги 10 йил ичида дунёда ўз касбий фаолияти учун 800 дан кўпроқ журналист ўлдирилган ва уларнинг қотилларидан бор-йўғи 10 фоизигина жазо олган, деб хабар берилмоқда БМТ сайтида.

"Бу жиноятлардан 10 тасидан 9 тасида бу жиноятни содир этганлар жазодан қутулиб қоладилар. Жазоланмаслик журналистларга нисбатан зўравонликларнинг давом этишига омил бўлмоқда ва тегишли чораларни қабул қилишни талаб қилади", деб айтилди БМТ баёнотида.

Таъкидланишича, 2013 йилда БМТ Бош ассамблеясининг 68-сессиясида 68/163-сонли резолюция қабул қилинган, унга кўра 2 ноябрь Журналистларга қарши жиноятлар учун жазоланмасликни тўхтатиш халқаро куни деб эълон қилинган. Резолюция БМТга аъзо давлатларни жазоланмасликка қарши аниқ чоралар қабул қилишга қатъий чақиради. Таъкидланишича, ушбу сана 2013 йил 2 ноябрда Малида ўлдирилган 2 нафар француз журналисти хотирасига ўрнатилган.

Бу резолюция шунингдек БМТга аъзо давлатларни журналистлар ва ОАВ ходимларига нисбатан зўравонликнинг олдини олиш учун уларга боғлиқ барча ишни амалга оширишни, журналистларга қарши жиноятлар содир этганларни жавобгарликка тортишни таъминлаш ва уларни судга топшириш, жабрланганларга ҳуқуқий ҳимоянинг тегишли воситаларини таъминлашга чақиради.