Бразилиянинг марказий қисмидаги Санта-Мария шаҳри яқинида жойлашган черковда бахтсиз ҳодиса юз берди. Воқеа диний байрам нишонланаётган вақтда содир бўлган, деб хабар қилмоқда BBC телеканали. Бунинг оқибатида камида 10 киши ҳаётдан кўз юмган. 

Қайд этилишича, сунъий ғорсифат бинода тахминан 50 кишилар бўлгани айтилмоқда. Улар Барча авлиёлар кунини нишонлаётган бўлган. 4 кишининг жароҳат олгани хабар қилинмоқда. 

Ҳозирча, сунъий ғорнинг қулаб тушиши сабаблари номаълум.