70 ёшли француз Мишель Бах Дублин марафони доирасида Эйфел минораси костюмини кийиб, 42 километр масофани босиб ўтди. Мазкур видео Ciara Norton'нинг Twitter-аккаунтида тақдим қилинди.

У сўнгги 30 йил ичида 200 марафонда, жумладан Нью-Йорк, Париж ва Непаль марафонларида иштирок этган. Бундан ташқари Мишель Бах "Спартатлон"да ҳам қатнашиб, 36 соат ичида Афинадан Спартагача бўлган 246 километр масофани босиб ўтган.