Хитой савдо вазирлиги КХДРга 20 млн юан (3 млн доллар) миқдорида инсонпарварлик ёрдами бериш ниятини маълум қилди, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги.

Шимолий Корея миллий метеорология бошқармаси маълум қилишича, Хамген-Пукто вилоятида юз берган сув тошқинлари 1945 йилдан бери қайд этилган энг кучли табиий офатдир. Мамлакатнинг ушбу шимолий минтақасида 29 августдан 2 сентябргача кузатилган сурункали ёмғирлар сабаб Туманган дарёси ўзанидан чиқиб кетган эди. 

Табиий офат натижасида 130дан ортиқ одам ҳаётдан кўз юмган, 400га яқин киши бедарак йўқолган эди. 70 мингга яқин инсон бошқа жойга кўчирилган. Вилоятда 10 минглаб тураржой ва жамоат бинолари вайрон бўлиб, транспорт ҳамда энергетика тизимига катта талофат етган. Саноат корхоналари ва ғалла далалари зарар кўрган.