Хитой жануби-ғарбидаги кўмир конида юз берган техноген ҳодисада 33 киши қурбон бўлди, деб хабар қилмоқда CCTV телеканали Twitter саҳифасида.

«Чунциндаги кўмир конида қидирув-қутқарув ишларига барҳам берилди. 33 нафар кончининг жасади юқорига олиб чиқилди», — дейилади хабарда. 

Бахтсиз ҳодиса 31 октябрь куни Лайсу шаҳридаги хусусий конлардан бирида юз берган. Конда 35 киши бўлган, улардан икки нафари тирик қолган. 

Фото: Синьхуа