Қарши туманининг Қоратепа қишлоғида яшовчи фуқаро Акбар Отажонов (исм-фамилиялар ўзгартирилган)нинг СВОЖДЛҚК департаментининг Нишон тумани бўлимига чақалоқ савдоси ҳақида йўллаган аризаси барчани ҳушёр торттирди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.

Аризага мувофиқ тезкор тадбир ташкил этилди. Фуқаро Тоҳира Эшова ўртада туриб, Мавлуда Муқимованинг 2015 йил декабрь ойида туғилган ўғлини 5 миллион сўмга сотаётган вақтда қўлга олинди.

Ушбу ҳолат юзасидан айбдорларга нисбатан жиноий иш қўзғатилиб, суд ҳукми билан жазо муқаррарлиги таъминланди.