«Барселона» жамоаси бош мураббийи Луис Энрике Европа чемпионлар лигасининг 4-турида «Манчестер Сити»га қарши кечган ва 1:3 ҳисобидаги мағлубият билан якунланган ўйин борасидаги фикрларини билдириб ўтди. 

«Дастлабки 40 дақиқа давомида кучли рақибга қарши зўр ўйнагандик. Лекин хато ортидан келиб чиққан жавоб голи барчасини ўзгартириб юборди. 

Шундан сўнг ўйин қўлдан кетди, вазиятни ўнглаб бўлмади. Биз ўз ўйинимизни намойиш этишда давом этдик, лекин яна 2та гол қўйиб юбордик. 

Биз тўпга эгалик қила олмадик ва кўп хатоларга йўл қўйдик. Биз ўйинда вазиятни назорат қилмоқчи эдик, аммо истаганимиздек бўлмади.

Очиғини айтадиган бўлсам, рақиб бизни одатдагидан кўпроқ хатолар қилишга мажбурлади. Энди бизнинг мақсадимиз — гуруҳдаги қолган 2та ўйинда ғалаба қозониш», — деган Луис Энрике.