«Манчестер Сити» «Барселона»га қарши ЕЧЛнинг 4-тури доирасида кечган ўйинда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Мезбонларнинг 2та голига Илкай Гундўған, яна бирига Кевин Де Брёйне муаллифлик қилди.

Қайд этиш керакки, «Барселона»га ЕЧЛ гуруҳ босқичида охирги марта 3та гол урган инглиз жамоаси «Манчестер Юнайтед» бўлганди. 1998/99 йилги мавсумда клублар Испанияда кечган ўйинда— 3:3 ҳисобини қайд этганди. Ўша мавсум якунида «МЮ» турнир ғолиблигига эришган.

Шу тариқа, «Манчестер Сити» инглиз жамоалари 18 йилдан буён уддалай олмаган ишни уддалади.

Шу билан бирга «Барселона» 12 йил аввалги антирекордни такрорлади. «Барселона» ЕЧЛ гуруҳ босқичида сўнгги марта 2004 йилда иккита тўп фарқи билан ютқазганди. Ўшанда испанлар Донецкнинг «Шахтёр» клубига 0:2 ҳисобида имкониятни бой берганди.