«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси ЕЧЛ гуруҳ босқичининг 4-тури доирасида «Манчестер Сити»га қарши кечган ўйинда ҳисобни очди.

Бу Мессининг турнирдаги ўйинларда урилган 54-голи бўлди ва у 53та голи орқали ўзи билан тенглашиб турган Раулни ортда қолдирди. Бу борада Криштиану Роналду учинчи ўринда (51 гол).

Шу билан бирга бу гол аргентиналик футболчининг ЕЧЛ жорий мавсумидаги 7-голи бўлди. У Чемпионлар лигасининг ўтган мавсумида 6та гол урганди.

Шунингдек, Месси «Манчестер Сити» дарвозасини олтинчи марта ишғол қилмоқда. Англияликлар клуби ҳали ҳеч бир футболчидан бунча кўп марта гол ўтказмаган.

Месси Европа вакили бўлмаган ҳолда ЕЧЛда 100та ўйин ўтказган иккинчи футболчи бўлиб турибди, бу борада Роберто Карлос биринчи ўринда (120 ўйин).