Американинг Microsoft компаниясига кўра, Windows дастурий таъминотидаги заиф нуқталарига киберҳужумларни уюштирган хакерлар ортида Россия ҳукумати туради, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги.

Эндиликда, интернет-корпорация платформа хавфсизлиги борасида пайдо бўлган “тирқиш”ни бекитувчи дастур ишлаб чиқишини айтмоқда. У 8 ноябрда оммага ҳавола қилинади.

Microsoft фишинг мактубларидан фойдаланилган ҳолда ҳужум қилингани ҳақида сўз юритган. Бу мактубларни Fancy Bear каби анчагина машҳур Strontium хакерлик гуруҳи жўнатган. Мазкур гуруҳ Россия мудофаа вазирлиги ташқи разведка хизматига ишлайди, деб ҳисоблаб келинади. 

Microsoft корпорацияси, шунингдек, ўз дастуридаги камчиликка оид батафсил маълумот бергани учун Google компаниясига ўз норозилигини билдирган эди.