Молдовада президентлик сайлови 2-босқичи 13 ноябрда бўлиб ўтади, деб Молдова Марказий сайлов комиссияси раҳбари Алина Руссуга иқтибос келтирган ҳолда хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

"13 ноябрга Молдова президенти сайловининг 2-босқичи белгиланди. Маҳаллий қонунчиликка кўра, сайловлар 1-босқичда энг кўп овоз тўплаган икки номзод – 680 550 овоз йиққан социалистлар етакчиси Игор Додон ҳамда 549 152 овоз тўплаган, "Ҳаракат ва бирдамлик" партияси раиси Майя Санду орасида ўтади", деб маълум қилди Руссу.