16-сондаги Нобель мукофоти совриндорлари саммити 2017 йилнинг 2-5 февраль кунлари Колумбия пойтахти Боготада бўлиб ўтади, деб маълум қилдилар РИА “Новости” ахборот агентлигига тадбир ташкилотчилари.   

Тадбирда турли йилларда тинчлик учун Нобель мукофоти совриндорлари – Собиқ иттифоқ президенти Михаил Горбачев, Колумбия президенти Хуан Мануэль Сантос, Коста-Риканинг собиқ президенти Оскар Ариас, Польшанинг собиқ президенти Лех Валенса, ЖАРнинг собиқ президенти Фредерик Виллем де Клерк, Шимолий Ирландиянинг собиқ биринчи вазири лорд Дэвид Тримбл, Шарқий Тиморнинг собиқ президенти Жозе Рамуш-Орта, ҳуқуқ ҳимоячилари Ширин Ободий  (Эроннинг биринчи ҳуқуқшунос аёли), Тавакул Карман (Яман), "Тунис миллий мулоқоти квартети" ва бошқалар иштирок этиши кутилмоқда.

Саммит ташкил этилгандан бери биринчи маротаба Лотин Америкасида бўлиб ўтади. 2017 йилги саммит ўтадиган жой сифатида бежизга Колумбия танланмади, чунки 2016 йилги тинчлик учун Нобель мукофоти Колумбия президенти Хуан Мануэл Сантосга Колумбия ҳукумат қўшинлари ва Колумбия инқилобий қуролли кучлари ўртасида 50 йилдан кўпроқ давом этган фуқаролик урушини тугатишга қаратилган саъй-ҳаракатлари учун топширилди.

Саммит нафақат жамоатчи ва сиёсий етакчилар, балки Нобель жамиятининг барча жонкуяр аъзолари, турли давлатлар ёшлари ва талабалари учрашадиган жойдир. Бу саммит охирги марта 2015 йилда Барселонада бўлиб ўтганди.