Сурия президенти Башар Асад ўзининг учинчи президентлик муддати якунлангунча, яъни 2021 йилгача президент бўлиб қолмоқчилигини маълум қилди, деб хабар бермоқда The New York Times.

Дамашқда президент саройи яқинида ўқ овозлари эшитилмаган. Айнан шу ерда Асад АҚШ ва Буюк британиялик журналистлар билан мулоқот қилди.

Асад ҳукумат урушда ғалаба қозонмагунича ҳеч қандай сиёсий ўзгаришлар юз бермаслигини таъкидлаб ўтди. Унинг айтишича, у ўзининг учинчи 7 йиллик президентлик муддатини охиригича якунламоқчи.

Нашрнинг ёзишича, Асад ўзига ишонч билан ғарб жамоатчилигини уларнинг ҳукуматлари Сурия мухолифати ва Асаднинг бошқа рақибларини қўллаб-қувватлаб хато қилганликларига ишонтиришга уринди.  

У меҳмонларга Сурияда "очиқлик, ойдинлик ва мулоқот даври" барқ ураётгани, бу эса унинг маслаҳатчилари ва амалдорлари саъй-ҳаракатлари эвазига амалга ошаётганини гапириб берди. 

Асад мамлакатда фуқаролик урушининг бошланишига бирор-бир шахсий жавобгарликни ўз зиммасига олмади ҳамда бунда АҚШ ва радикал кучларни айбдор деб атади.