Лондондаги Кингс-коллеж мутахассисларининг фикрича, тўйиб ухламаслик ортиқча овқат ейишга олиб келади. Уларнинг бу тадқиқоти ҳақида European Journal of Clinical Nutrition журналида айтиб ўтилди.

Тўйиб ухламасликдан азият чекадиганлар меъёрида ухлайдиганларга нисбатан кунига 385 калория кўпроқ овқат ейдилар. Олимларнинг айтишича, тўйиб ухламаслик циркад суръатлари ишини издан чиқаради, бу эса грелин ва лептин гормонлари ишлаб чиқарилишига таъсир қилади. Булардан биринчиси очлик туйғусига, икккинчиси тўйганликка жавоб беради. 

Олимлар буни текшириш учун 11 та тадқиқот ўтказишди, уларда умумий ҳисобда 172 киши иштирок этди. Бу тадқиқотларда сунъий равишда бузилган ва нормал уйқудан кейин 24 соат ичида калориялар истеъмол қилиниши таққосланди. Бундан ташқари, тўйиб ухламайдиган одамлар ёғлироқ ва оқсили камроқ егулик хуш кўрадилар.    

Бошқа тадқиқотларнинг кўрсатишича, тўйиб ухламаслик оқибатида миянинг тақдирлаш тизими ишига жавобгар соҳаси таом еганда юқорироқ фаолликни намоён қилади.