Туркия бош прокуратураси жорий йилнинг ёзида мамлакатда содир этилган давлат тўнтаришга уринишни ташкиллаштирган иккинчи шахснинг номини маълум қилди. Бу ҳақда 2 ноябрь куни Daily Sabah хабар берган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар маълумотига кўра, бу Камол Батмаздир. Исённинг бошқа бир мувофиқлаштирувчиси Одил Ўқсиз билан бирга у воқеалардан икки кун олдин АҚШдан Туркияга келишади. У ерда улар Фатҳулла Гулен билан учрашишлари лозим эди.

Прокуратуранинг баёнотига кўра, йил бошидан бери улар АҚШга тўрт марта боришган.

Одил Ўқсиз давлат тўнтаришига уринишдан сўнг дарров қўлга олинган эди. Гаров эвазига қўйиб юборилган ва шундан сўнг изсиз ғойиб бўлган эди. Айни дамда у қидирувга берилган.