Венесуэланинг мухолиф парламенти мамлакат президенти Николас Мадурога нисбатан суриштирув ишларини тўхтатди. Парламент раҳбарияти келаси ҳафтада ҳукумат билан бўлиб ўтажак музокаралар арафасида шундай йўл тутишга қарор қилган. Ўзаро мулоқотда мамлакатдаги сиёсий ва иқтисодий инқироздан чиқиш масалалари муҳокама этилади, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги.

Хабарларга кўра, мухолифат мамлакат ҳукумати уч нафар фаолини озодликка чиқарганига жавобан шундай қарор қабул қилган. 

Бундан ташқари, мухолифат 3 ноябрга белгиланган, президент саройига кўпминг кишилик норозилик юришини ортга сурган. Бу акцияда, Мадурони қонун чиқарувчи орган қарори билан истеъфога чиққан деб эълон қилиниши кутилаётган эди. 

Аввалроқ, Венесуэла президенти Николас Мадуро «Демократик бирлик блоки» мухолифати вакиллари билан Каракасда илк бора учрашгани хабар қилинган эди.