Венесуэлада миллий валюта – Венесуэла боливарининг қадрсизланиши ва гиперинфляция туфайли сотувчилар харидорларнинг пулини санаш ўрнига тарозида тортишни афзал кўрмоқдалар, деб хабар бермоқда Bloomberg.

Сотувчилар катта миқдордаги пулларни санаш узоқ вақт олиши ва қийин бўлгани сабабли унинг вазнини ўлчаш осонроқ деган қарорга келишган.

Каракаслик сотувчи Умберто Гонзалес "энди пишлоқ унинг вазнига тенг бўлган пул пачкаси" каби туришини таъкидлаб ўтди.

Таъкидланишича, ҳамма дўконларда ҳам пуллар ўлчаш орқали қабул қилинмаяпти, бироқ уларнинг сони тобора ошиб бормоқда. 

Харидорлар дўконга пулларни қопларга  жойлаган ҳолда бормоқдалар. Мамлакат ҳукумати инфляция ҳақидаги расмий маълумотларни чоп этишдан бош тортмоқда. Баъзи норасмий маълумотларга кўра, у 200 дан 1500 фоизгачани ташкил қилиши мумкин. 

Шу билан бирга ҳукумат янги қоғоз пуллар ишлаб чиқаришни режалаштирмаяпти. Айни вақтда мамлакатдаги энг катта қийматдаги пул бирлиги 100 боливарлик қоғоз пул ҳисобланади. Ҳозирда унинг қиймати мамлакатдаги энг кичик қийматдаги танга 1 сентимога тенглашиб қолган.

Бироқ вазиятдан хабардор манбанинг айтишича, ҳукумат 500, 1000, 5000, 10000 ва ҳаттоки 20000 лик қоғоз пулларни тайёрлаб қўйишга норасмий кўрсатма берган. Бу жараённи тезлаштириш учун қоғоз пулларнинг дизайнини ўзгартирмай, фақатгина уларнинг рангини ўзгартириш ва зарур нолларни қўшиб қўйиш режалаштирилмоқда.