АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трампни қўллаб-қувватлаган кам сонли АҚШ газеталари орасидан қора танлиларга қарши чиқувчи ку-клукс-клан ташкилотининг расмий газетаси  "Салб юрувчиси" нашри алоҳида ажралиб туради, деб ёзмоқда The Washington Post.

Трампнинг сайловолди шиорига монанд "Американи яна буюк қиламиз" сарлавҳаси остида чиққан мақола нашрнинг бош саҳифасида жойлаштирилди. Унда мақола муаллифлари АҚШнинг буюклиги борасида фикр юритишган.

"Трамп Американи яна буюк қилмоқчи бўлган бир пайтда, биз ўзимиздан "Американи биринчи навбатда нима буюк қилади?" деб ўзимиздан сўрашимиз керак", деб ёзади нашр.

Газета муаллифларининг фикрича, бунга қисқа жавоб "Америка бизнинг аждодлар амалга оширган ишлар билан эмас, балки аждодларимиз ким бўлгани билан буюкдир" деган ғоядан иборатдир. 

WP’нинг таъкидлашича, Трамп вакиллари бу мақолага "кескин ва тезда" муносабат билдиришган.

"Жаноб Трамп ва унинг штаби исталган шаклдаги адоватни рад этади. Бу мақола безитувчидир, ундаги фикрни Трампнинг АҚШдаги ўн миллионлаб тарафдорлари қўллаб-қувватламайди", деб маълум қилинди номзод штабида. 

Жорий йилнинг июлида Saturday Night Live ҳажвий шоусида Трампнинг ку-клукс-клан тарафдорлари томонидан қўллаб-қувватлангани тақлидий видеоси намойиш ҳам қилинганди.