Жанубий Корея Республикаси давлат раҳбари Пак Кин Хе, мамлакат Вазирлар маҳкамаси раислигига Ким Бён Жунни тайинлади, деб хабар қилмоқда «Ёнхап» агентлиги. У бу лавозимда Хван Гё Ан ўрнини эгаллаган.

Бундан ташқари, молиявий хизматлар комиссиясига раҳбарлик қилган Им Жон Юн молия вазири бўлган. Жамоат хавфсизлиги вазири лавозимини Пак Син Чжу эгаллайди.

Ҳукуматдаги ўзгаришлар, мамлакат президенти ва унинг дугонаси Цой Сун Сил аралашиб қолган можаролардан сўнг, жамоатчиликнинг босими туфайли амалга оширилган. 

Бундан аввал, Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе ўзининг етакчи ёрдамчиларининг истеъфосини сиёсий можаро сабаб ишдан олгани хабар қилинган эди. Бунга президент дугонасининг давлат ишларига аралашгани борасидаги гумонлар можарони келтириб чиқарган, кейинчалик, Цой Сун Сил ҳибсга ҳам олинган эди.