Сhadmanx никли Reddit фойдаланувчиси нью-йорклик  севгилиси учун ноодатий совға тайёрлади. У Ерга қулаган метеорит бўлагидан мустақил равишда узук тайёрлади. У узукни тайёрлаш жараёнини Imgur фотогалериясига жойлаштирган.

chadmanx узук тайёрлаш учун 120 грамм оғирликка эга метеорит бўлагини сотиб олган. Аввалига у эҳтиёткорлик билан шакл чиқариб олган, кейин уни четларини олиб чиққан. Шундан сўнг, узукнинг ташқи ва ички сиртини сайқаллаган.

Энг асосий муаммо вақт бўлган. Металлни синдириб қўймаслик ва узукнинг ташқи кўринишини бузиб қўймаслик учун у ўта секинлик билан ишлаган. Бундан ташқари, металл жуда “қайсар” чиқиб қолди.

chadmanx узук ўлчамини ҳисобга олмаган эди, шу боис унда унча катта бўлмаган чандиқ қолди. Лойиҳанинг амалга ошишига икки ой ёки танаффуссиз ишланган деб ҳисобланса, 35-40 соат кетган.

Узукнинг ташқи кўриниши ингичка қисмлари боис жуда мўрт кўринарди. Унинг қўпол бўлаги эса жуда хавфли бўлиб, қиз бу билан бармоғини жароҳатлаб олиши мумкин эди.  Chadmanx узукнинг четларини силлиқлади ва улар ўткирлигини йўқотди. Энди икки севишган биргаликда уни безаш ҳақида бош қотиришадиган бўлди.

Chadmanx’нинг сўзларига кўра, қаллиғига бу совға маъқул бўлган ва у ҳамма кўрсин учун уни доим тақиб юришга аҳд қилган.