Номаълум кимсалар "Вест Ҳэм Юнайтед" клуби ва Англия терма жамоасига номзод ҳужумчи Энди Кэроллга қуролли босқинчилик уюштирди. Бу ҳақда Mirror хабар бермоқда.

Футболчининг журналистларга айтишича, у машғулотдан кейин ўзининг 100 минг фунт стерлинглик Mercedes G-Wagon машинасида уйига қайтаётганида машинанинг икки томонида мотоцикл минган номаълум шахслар пайдо бўлган. Улардан бири Кэроллга тўппонча ўқталган.

Футболчи тўппончани кўриб, газ тепкисини қаттиқроқ босган ва босқинчилардан қочиб кетишга муваффақ бўлган. У бу ҳақда полицияга маълум қилган. Полиция ушбу ҳолатни тергов қилишни бошлаган. Тахмин қилинишича, босқинчилар футболчини тунамоқчи бўлишган.