Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида президент Алмазбек Атамбаев ШҲТ мамлакатлари ҳукумат раҳбарларини қабул қилди, деб хабар қилмоқда Қирғиз Республикаси президенти матбуот хизмати. 

Учрашув қатнашчилари ШҲТга аъзо давлат ҳукумат раҳбарлари Кенгашининг бўлажак мажлиси кун тартибини ҳамда кўптомонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилишган. 

Қирғиз Республикаси президенти Алмазбек Атамбаев йиғилганларни илиқ кутиб олган ва ташкилот аъзолари ҳукумат раҳбарлари Кенгашининг 15-юбилей мажлисида иштирок этаётганлари учун миннатдорлик билдирган. 

"Мен сизларни кўрганимдан хурсандман. Биз барчамиз биргаликда катта ишларни амалга оширамиз. ШҲТ қанчалик мустаҳкам бўлса, дунё шу қадар барқарор бўлади", – дея таъкидлаган Алмазбек Атамбаев.