Австриянинг People's Viennaline номли кичик авиакомпанияси бугун илк марта дунёнинг энг қисқа халқаро авиарейсини амалга оширди. У парвоздан кейин атиги 8 дақиқа давом этади. Бу ҳақида The Local нашри хабар берди. 

Янги авиахабарлашув Швейцариянинг Санкт-Галлен-Альтенрхайн ва Германиянинг Фридрихсхафен шаҳарларини бирлаштиради, парвоз Боден кўли узра амалга оширилади. Умуман олганда, рейс 20 дақиқа давом этади, улардан атиги 8 дақиқасини парвоз ташкил этади. 

Йўналиш узунлиги - 20 километр. Авиакомпания бир кунда икки марта ушбу йўналиш бўйича парвозларни амалга оширади. Бир томонли чипта нархи - 40 евро. Фридрихсхафендаги бекат Кельн-Бонн аэропортига ёки аэропортидан йўналаётган йўловчиларга мўлжалланган. 

Бундан аввалги энг қисқа йўналишли авиарейс мақоми Австрия пойтахти Вена ва Словакия пойтахти Братислава ўртасидаги 10 дақиқали рейсга тегишли эди. Рейс унча қиммат бўлмаган FlyNiki авиакомпанияси ташаббуси билан йўлга қўйилган.