ШҲТ ҳукумат раҳбарлари Кенгашининг Бишкекда бўлиб ўтаётган саммити доирасида РФ ва Тожикистон ўртасидаги авиапарвозлар муаммоси муҳокама этилади. Бу ҳақда Россия транспорт вазирлиги вакили РИА “Новости” агентлигига маълум қилган. 

Унинг сўзларига кўра, Россия томони Тожикистон билан ҳаво алоқасини тўхтатиш ҳуқуқини сақлаб қолади. Бу россиялик авиаташувчиларнинг ҳуқуқлари поймол этилмаслиги мақсадида 8 ноябрдан амалга оширилиши мумкин. 

2016 йил 3 ноябрда Қирғизистон Республикаси пойтахти Бишкек шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари Кенгашининг 15-юбилей саммити бўлиб ўтмоқда. Унда, Ўзбекистондан Бош вазир биринчи ўринбосари Рустам Азимов қатнашмоқда.