Россия президенти Владимир Путин ва Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров "Чегара билмас мухбирлар" халқаро ташкилоти томонидан чоп этиладиган, эркин матбуот душманлари рўйхатига яна киритилдилар.

35 та банддан иборат рўйхатга сиёсатчилар, сиёсий ва жиноий гуруҳлар, террорчилик ташкилотлари киритилди.

Путин бу рўйхатни президентлик лавозимини эгаллаган 2000 йилдан бери, Қодиров эса 2005 йилдан бери тарк этмаяпти.

Путинга берилган изоҳда у матбуотга "миллий авторитаризм" тактикасидан фойдаланиб босим ўтказиши айтилган.

"Айни вақтда Россияда фикрни билдириш учун эркинлик Собиқ Иттифоқнинг қулашидан кейинги бутун вақт ичидагидан камроқ даражада ", деб таъкидламоқдалар рўйхат муаллифлари.

Муаллифларнинг фикрича, Путинга матбуотга босим ўтказишида "матбуотга қарши қонун лойиҳаларини қабул қилишга тайёр" Давлат думаси, "мустақил ОАВни сотиб олаётган" олигархлар ва махсус тузилмалар кўмак бермоқда.

Ташкилотнинг фикрича, Рамзон Қодировнинг матбуотга босим ўтказишдаги асосий тактикаси унинг "ўта кескинлиги" ҳисобланади. Унга берилган таърифда айтилишича, у исталган танқидни "эзғилаб ташлашга" уринади.

Ушбу рўйхатдан МДҲ давлатлари президентларидан Озарбойжон президенти Илҳом Алиев, Беларусь президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ва Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухамедов ҳам ўрин олди.