Европа Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида 4-тур ўйинлари якунлангач, плей-офф босқичи масаласини муддатидан олдин ҳал қилган жамоалар номи маълум бўлди.

F гуруҳида «Спортинг» (1:0) клубини мағлуб этган «Боруссия Дортмунд» жамғарган очколар сони 10тага етди ва Томас Тухель шогирдлари муддатидан аввал кейинги босқич масаласини ҳал қилди.

Айни вақтда гуруҳда иккинчи ўринни 8 очко тўплаган ҳолда Мадриднинг «Реал» жамоаси эгаллаб турибди. «Спортинг» ҳисобида 3, «Легия» ҳисобида 1 очко мавжуд.

1 ноябрь куни ўтказилган ўйинлардан сўнг «Арсенал», ПСЖ, «Атлетико» ва «Бавария» кейинги босқичга чиқиш масаласини муддатидан олдин ҳал қилганди.