Канада парламенти 26 октябрь куни исломофобияга қарши қонунни қабул қилди. Бунга нафақат мамлакат, балки бутун дунё бўйлаб мусулмонларга уюштирилаётган ҳужумлар сабаб бўлди. Бу ҳақида Daily Sabah нашри хабар берди

Маълумотларга кўра, ушбу қонунни қабул қилиш учун парламентга маълум вақт керак бўлди. Канаданинг 70 000 фуқароси исломофобияни қоралаб, оналйн-петицияни имзолади. Мазкур петиция 2016 йилнинг 8 июнида жорий қилинди ва шу йилнинг 6 октябрида уни имзолаш хотимасига етди.  

"Биз, қуйида ўз имзосини қолдирган Канада аҳолиси ва фуқаролари Жамоатчилик палатасини экстремистлар - ислом дини намоёндалари эмаслигини тан олишга ҳамда исломофобиянинг барча шаклларини қоралашда бизга қўшилишга чақирамиз", - дейилади петицияда. 

Иш парламентга бориб тақалганда парламентнинг консерватив аъзолари бир овоздан бу қонунни тасдиқлашди. 

Либерал депутати Умар Алжабра ҳужжатнинг ижобий ва рамзий эканлигини айтди. 

Канадалик мусулмонлар миллий кенгаши раҳбари Амира Ал-Жавабий мамлакатдаги исломофобия ҳаракатлари - Қуръони Каримнинг ёқиб юборилиши, аксилислом плакатлари, мусулмонларга ҳужум кабиларни инобатга олган ҳолда бу ҳужжатнинг анчадан бери талабгор бўлаётганини таъкидлади. 

Канада мусулмонлар форуми президенти Самир Мазжоубнинг сўзларига кўра, Монреалдаги масжидга уюштирилган бир қатор ҳужумлардан сўнг парламентда бу иш қайта муҳокамага қўйилди.