Full HD технологияли телевизорлар аллақачон классикага айланишга улгурган . У ўзининг бошқарувдаги қулайлиги ва зарур предметларнинг мавжудлиги билан истеъмолчиларга манзур бўлди. Бу йил LG Electronics компанияси телевизорларнинг янги қаторини бозорга чиқарди. Бугун биз сизларга асосий моделни намойиш қилаётганимиздан хурсандмиз, унда ишлаб чиқарувчилар асосий кўрсаткичларга - тасвир ва товуш сифатига эътиборни қаратишди.

LGLH510 модели нақадар сифатли тасвирни намоён қилишини унинг катта бурчакдан қандай кўринишига қараб ҳам баҳолаш мумкин, яъни телевизорнинг ҳатто ён томонида турган бўлсангиз ҳам, экрандаги тасвир сифати ўзгармайди.

2016 йилда дунё бозорига чиққан ва маҳаллий маиший техника дўконларида пайдо бўлган LH510 моделлари сериясидаги юқори товуш сифати икки махсус тизим орқали таъминланади: VirtualSurround ва ClearVoice. Биринчиси товушнинг кенг кўламда янграши учун жавоб берса, иккинчиси – ўрнатилган интеллект элементларидан бири – автоматик равишда ёқимсиз шовқинлар ва товуш фонини (масалан, телебошловчи овозини) бартараф этади. Бир сўз билан айтганда, LH510 – доим ёқимли ва тушунарли.

Қулай телевизор янги моделининг график хусусиятларига келадиган бўлсак, бу ерда асосий ишни, биринчидан, энг янги TripleXD график процессори, иккинчидан, PictureWizardIII аниқ созлама тизими бажаради. TripleXD’нинг имкониятларини англаш учун бирор бир янги рангли буюм ва унинг бир неча йиллик фойдаланишдан кейинги ҳолатларини кўз олдингизга келтиринг. Айнан шу процессор ҳар қандай “буюм”нинг кўп йиллар давомида янгилигича қолишига имкон беради. Хира ва тушунарсиз палитра - LH510V’га мутлақо ёт.

Агар автоматик тасвир созламалари сизга тўғри келмаса, уларни PictureWizardIII тизими ёрдамида тўғирлаш мумкин. У бир неча андозали параметрлар билан бирга индивидуал созламаларни ўзида жамлаган.

Моделдаги контент бонусларсиз (масалан, телевизорга ўрнатилган қизиқарли ўйинлар тўплами) бўлмайди, албатта, лекин шунга қарамай, LGLH510 – ҳоҳ ТВ бўлсин, ҳоҳ ахборот файллари - видео томоша қилишга мўлжалланган қудратли платформа ҳисобланади. Шундай экан, LGLH510 билан вақтингизни мароқли ўтказинг!

Ўзбекистон бозорида модель 32'', 43'' ва 49'' дюйм диагоналларда тақдим этилган.

Facebook
Instagram
LGblog.uz
Mover.uz

Реклама ҳуқуқи асосида