Microsoft компанияси бизнес учун Microsoft Teams мессенжерини яратди. Бу ҳақда Microsoft Office блогида маълум қилинди.

Янги мессенжер Microsoft Office 365 пакетининг бир қисми бўлади. Бундан ташқари, мессенжер Skype билан уйғунлаштирилади. Дастурга Gif-анимация, эмодзи, стикерлар ва ўз мемларини яратиш имконияти киритилган.

Slack корпоратив мессенжери Microsoft’нинг янги дастурини ўзининг илк муносиб рақобатчиси деб қабул қилди. Slack яратувчилари ўз блогларида Microsoft’га бир нечта тавсиялар бериб, ўзлари ҳеч қаерга кетиш ниятида эмасликларини айтишган.