2016 йил 17 октябрь куни Москва шаҳрида қўшма корхона – «Узглобалтрейд» Савдо уйи очилди. Бу ҳақида "Ўзагроэкспорт" АЖ Kun.uz`га хабар берди.  Савдо уйи «ФУД СИТИ» улгуржи озиқ-овқат савдо марказида жойлашган. “Узглобалтрейд” Савдо уйи тасарруфида кенг офис хоналари, омборхоналар ва кросс-док мавжуд. 

Савдо уйи қуйидаги йўналишлар бўйича хизматлар таклиф қилади:
– Ўзбекистонда етиштирилган юқори сифатли ва экологик тоза мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб бериш;
– кўргазма майдонларини ижарага олишда ёрдам кўрсатиш;
– кросс-докни ижарага бериш;
– офис хоналарини ижарага бериш;
– маҳсулотларни омборхоналарда сақлаш;
– Россия Федерацияси бозорига янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини олиб чиқиш.