Қозоғистон давлат раҳбари Нурсултон Назарбоев ядро каллакларидан воз кечиш сабабларини маълум қилди. Давлат раҳбари Япониянинг NHK телерадиоузатишлар корпорацияси ва «Киодо Цусин» ахборот агентлиги журналистлари билан суҳбатида шу ҳақда маълум қилган

"Фикримча, ўз полигонини ёпган ва ядро қуролидан воз кечган Қозоғистон бутун инсониятга эркин нафас олиш имконини берди. Бу мамлакатда қанча миқдорда ядровий қурол борлигини тасаввур қилинг. 

Бу ҳар қандай инсоннинг қўлига тушиши мумкин эди. Бугун мен президентман. Бошқа бири ҳам бўла олади. Ким қандай кайфиятда келади ва мамлакатим билан нима бўлади, бу қуролга қанақа ёндашилади? 

Шу боисдан ҳам, биз бу ракеталарни ва узоқ масофаларга парвоз қилувчи бомбардимончи авиацияни, биз учун зарур бўлган ҳарбий самолётлар, жанговар техникаларга алмаштиришга қарор қилдик. Ядро каллакларидаги ёқилғини пулладик ва инвестиция сифатида ишлатдик", - деган Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев.

Назарбоев, шунингдек, ядровий қуролсизланиш борасида Қозоғистон ва Япония истиқболига оид фикрлари билан ҳам ўртоқлашган.