Оқ уй вакили Эрик Шульц Россия киберҳужумлар ёрдамида бутун дунёдаги сайловларга таъсир ўтказмоқчи, деб айтди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда

"Бизнинг разведкамиз 2 ёки 3 ҳафта олдин Россия АҚШдаги сайловларга аралашиш мақсадида ғараз ниятли киберфаолиятда иштирок этмоқда, деган хулоса келди. Бу фаолият, афсуски, улар учун ягонагина эмас", деб айтди Шульц.

Шульцнинг айтишича, АҚШ Россия томонидан бутун дунё бўйлаб сайловларга шундай аралашишларга уринишни кузатмоқда.

Шульц АҚШ бу борада Россияга қандайдир жавоб тайёрлаётганини билиш мақсадида берилган саволга АҚШда киберҳудудда "энг буюк мудофаа ва ҳужум имкониятлари" мавжудлигини айтди.