Покистоннинг жанубидаги порт шаҳри Карачида икки поезд тўқнашиб кетиши оқибатида 17 киши ҳалок бўлиб, 40 киши жароҳатланган.

Reuters агентлиги хабарига кўра, ҳозирда Карачи ва бошқа шаҳарлар ўртасидаги темир йўл алоқаси тўхтатиб турилибди.

Хабар қилинишича, вокзалда турган йўловчи поездга шу йўлда хатолик туфайли ҳаракатланаётган бошқа бир поезд келиб урилган.

Ҳозирда ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.