Мадриднинг «Реал» жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду 2013 йили Португалия ва Швеция терма жамоалари 2014 йилги жаҳон чемпионати учун саралаш баҳсини ўтказаётган вақтда комадан чиққан Давид Павлашчик билан учрашди. Бу ҳақда Marca хабар берган.

Футболчи ва мухлис учрашуви Варшавада, ЕЧЛнинг гуруҳ босқичи доирасидаги «Легия» ва «Реал» жамоалари баҳси арафасида рўй берди.

2013 йилнинг кузида Павлашчик Португалия ва Швеция ўртасида кечган ҳамда португалларнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган учрашув вақтида 3 ойлик кома ҳолатидан кейин ўзига келганди. Ўша ўйинда Роналду 3та гол урганди. Ёш мухлис йўл транспорт ҳодисаси оқибатида олган жароҳатлари туфайли комага тушганди.

Бу Роналду ва Павлашчикнинг иккинчи учрашуви бўлди. 2014 йилда Роналду ўз мухлисини ЕЧЛ доирасида Дортмунднинг «Боруссия» жамоасига қарши учрашувни томоша қилишга чақирганди.

«Легия» билан учрашув 3:3 ҳисобида якунланди. Ўйиннинг 55-сониясида Роналдунинг пасидан кейин Гарет Бэйл жамоасининг ЕЧЛ тарихидаги энг тезкор голини урди.