Россия Давлат думаси депутати Михаил Дегтярев (ЛДПР) ёрдамчиси бўлган ва Сурияга жанг қилгани кетган Сергей Морозов 9 март куни Сурияда ҳалок бўлган, деб маълум қилди 3 ноябрда Reuters ахборот агентлиги. Агентлик маълумотларига кўра, у Пальмира шаҳри яқинида артиллерия отишмасига тушиб қолиши оқибатида яраланган, бироқ шифохонага йўлда ҳалок бўлган.

Дегтярев Reuters ахборот агентлигига 38 ёшли Морозов унинг дўсти бўлганини ва Пальмира жангарилар назорати остида бўлганда у ердаги жангларда ҳалок бўлганини тасдиқлади.  

Агентликнинг таъкидлашича, йил боши юзлаб россиялик жангчилардан иборат бўлган ва Сурия президенти томонида жанг қилган бўлинма учун омадсиз келган. Таъкидланишича, Морозовгача 3 февралда Ҳалабда жангарилар билан отишмада унинг тенгдоши Максим Колганов ҳам ҳалок бўлган.

Агентликнинг таъкидлашича, ҳалок бўлган жангчилар оилаларига медаллар топширилган. Колганов ҳам, Морозов ҳам ҳарбийлар бўлмаганлар, улар Сурияда ёлланма жангчилар сифатида жанг қилганлар.