Жорий йилнинг 7 ноябрь куни Тошкентда Ўзбекистон-Польша бизнес-форуми ва кооперацион биржаси бўлиб ўтади. Бу ҳақда UzDaily хабар берди.

Польша ишбилармон доиралари делегацияси Ўзбекистонга 2016 йилнинг 7-9 ноябрь кунлари ташриф буюради. Мазкур ташриф Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда Польша Савдо-сановт палатаси билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Ташрифдан асосий мақсад икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, ҳамда Тошкент ва Самарқандда Ўзбекистон-Польша бизнес-форуми ва кооперацион биржасини ташкиллаштиришдир.