Лондоннинг «Тоттенҳэм» жамоаси ЕЧЛ гуруҳ босқичининг 4-турида «Байер»га 0:1 ҳисобида ютқазди.

Бу «шпорлар»нинг «Уэмбли» стадионидаги қаторасига 6-учрашувда ютқазиши бўлди.

Лондонликлар охирги марта бу стадионда 2008 йили ғалабали учрашув ўтказган, ўшанда Англия Лигаси кубоги финалида «Челси» таслим этилганди (2:1). Шундан сўнг «Тоттенҳэм» «Уэмбли»да 6та учрашув ўтказиб, «Манчестер Юнайтед», «Портсмут», «Челси» (2 марта) ва «Монако» жамоаларига ютқазганди.

 Бундан ташқари, «шпорлар» жорий мавсумда барча турнирларни ҳисобга олган ҳолда қаторасига 6 учрашувда ғалаба нелигини билмаяпти. Бундай серия «Тоттенҳэм» устози Мауриcио Почеттино фаолиятида илк марта рўй бериши ҳисобланади.

Охирги марта лондонликлар жамоаси 2 октябрь куни, АПЛ доирасида «Манчестер Сити»ни ўз майдонида 2:0 ҳисоби билан енгганди.