Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Украина Халқаро Савдо Палатаси (ХСП) ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолашди. Бу ҳақда UzDaily хабар берди.

Украина ишбилармон доиралари 2016-йилнинг 24-26 октябрь кунлари Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Ташриф доирасида 25 октябрь куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Украина Халқаро Савдо Палатаси (ХСП) билан биргаликда бизнес-форум ва кооперацион биржа бўлиб ўтди.

Бизнес-форум ва кооперацион биржа давомида томонлар турли соҳалардаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди.