Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе жума куни тонгида мамлакатда юз бераётган коррупцияга оид можаролар юзасидан халққа мурожаат қилади. Бу ҳақда президент маъмурияти вакили Чон Ён Гук маълумотига асосланиб, Ёнҳап агентлиги хабар бермоқда.

Агентлик берган маълумотларга кўра, Пак Кин Хе мамлакат олдида навбатдаги узрини айтиши ва зарур ҳолатда унга яқин бўлган Цой Сун Силь ҳақида баёнот беришга тайёр эканлиги айтиши кутилмоқда. Прокуратура 60 ёшли ушбу аёлнинг давлат ишларига аралашгани тўғрисидаги маълумотларни ўрганмоқда.

Аввал хабар қилинганидек, 25 октябрь куни президент Цой Сун Силь билан боғлиқ маш-маша юзасидан узр сўраган эди.